Вазир Нозим Хусанов касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди

20.04.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри масъул мутасадди вакиллари билан биргаликда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини ўрганди.

Вазир топшириғига асосан, марказни капитал таъмирлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан сметага мувофиқ маблағ ажратилиши режалаштирилди.

Учрашувда мазкур марказ келажакда нафақат шаҳар, балки яқин туманлар аҳолисига ҳам хизмат кўрсатиши, айниқса, имконияти чекланган аҳоли қатламини ҳам касб-ҳунарга ўқитадиган масканга айлантириш масаласига урғу берилди.