Учрашувни очар экан, Н.Б.Хусанов ПИСА дастури ташаббускори ва раҳбари Андрас Шляхерга вазирликка ташрифи учун миннатдорчилик билдирди.

14.04.2022

Учрашувни очар экан, Н.Б.Хусанов ПИСА дастури ташаббускори ва раҳбари Андрас Шляхерга вазирликка ташрифи учун миннатдорчилик билдирди.
Ўзаро манфаатли масалалар бўйича дастлабки келишувга асосан ПИСА дастури ташаббускори ва раҳбари Андрас Шляхерга вазирлик раҳбарияти томонидан аҳоли бандлиги ва касб-ҳунар таълими даражасини оширишга хизмат қилувчи тегишли шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фуқароларнинг республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жорий йил қарийб 110 мингга яқин талабалар оқитилганлиги такидланди. Мазкур мономарказ фаолияти икки босқичда амалга оширилади. 1-босқич аҳолининг ишсиз қатламининг бандлигига комаклашиш мақсадида уларни касб-ҳунарга ўқитиш бўлса 2-босқичида мономарказ ходимларининг ва талабаларининг малака ва кўникмаларини баҳолашдан иборат.


Бу борада бугунги кунда Туркия, Германия, Жанубий Корея каби хорижий мамлакатлар баҳолаш марказлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Касб-ҳунарга ўқитиш ва малакани баҳолаш юзасидан молиявий масалалар бўйича Wорлдбанк ҳамда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўлга қойилган.
Бундан ташқари Н.Б.Хусанов хориждан малакали мутахассисларни Ўзбекистонга тажриба алмашиш мақсадида таклиф этиш билан бирга ишчи кучига талаб юқори бўлган давлатларнинг буюртмасига мувофиқ хорижий давлатларда ҳеч қандай тўсиқларсиз ишлашлари учун касб-ҳунарга ўқитилган мутахассисларга Туркия томонидан Европа сертификати бериш бошланганлигини таъкидлади.


ПИСА дастури ташаббускори ва раҳбари Андрас Шляхер Ўзбекистонга ташрифидан мамнун эканлигини билдирган ҳолда, мазкур ташриф давомида жуда катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар гувоҳи болаётганлигини билдирди. ПИСА дастури билан яна бир бор таништирар экан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Германия тажрибасидан келиб чиққан ҳолда бир нечта таклифлар киритди. ПИСА дастури тараққиёт чўққисида эканлигини ҳисобга олган ҳолда яна бир янги дастур ПИАC - катта ёшдаги
(16 ёшдан 65 ёшгача) мутахассисларнинг малакасини баҳолаш дастури тўғрисида маълумот берди. Бу дастурнинг асосий вазифаси органилган малака ва кўникмаларнинг эмас балки уни қай даражада амалиётда қўллай олиш салоҳиятини баҳолашга қаратилган.


Учрашув сўнгида Н.Б.Хусанов Андрас Шляхер томонидан киритилган таклифлар юзасидан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қилди.