Вазир Нозим Хусанов Германия Федератив Республикаси Бундестаги депутати, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Федерал вазирлигининг парламенти котиби Нилс Аннен билан учрашди.
Вазир Нозим Хусанов Германия Федератив Республикаси Бундестаги депутати, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Федерал вазирлигининг парламенти котиби Нилс Аннен билан учрашди. Унда Ўзбекистондаги ишсиз фуқароларни немис тили ва турли касбларга ўқитиш, Германияда дуал таълим йўналишида бир вақтнинг ўзида ўқиб ҳамда ишлаш учун юбориш, шунингдек Ўзбекистонда хусусий шериклик асосида коллеж очиш, немис мутахасисларни олиб келиш ҳамда халқаро сертификат берадиган малакани баҳолаш марказларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Нозим Хусанов " Ишсиз фуқароларни турли касбларга ўқитиш тизимини бошлаганимизга 3 йил бўлди. Юртимизда проффессионал таълим соҳасини ривожлантириш учун Жанубий Корея, Туркия ва албатта Германия тажрибаси ўрганиб уни тадбиқ этишни мақсад қилганмиз."