Вазир Нозим Хусанов Чироқчи туманидаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашди

15.03.2022

Бугун Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туман ҳокимлигида ҳоким ёрдамчилари билан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ҳақида мулоқот бўлиб ўтди.

Шунингдек, жараёнларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг бартараф этиш йўллари ва аҳоли ўртасида тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган ишлар тарғиботини кучайтириш бўйича семинар ўтказилди.