Вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япониянинг “Чет эллик техник стажёрлар малакасини ошириш ташкилоти” (ОТИТ) раҳбарияти билан музокара ўказишди.

14.10.2022

Япония. Токио. 14.10.2022 14:35 (Токио вақти билан) Навбатдаги учрашув

Вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов Япониянинг “Чет эллик техник стажёрлар малакасини ошириш ташкилоти” (ОТИТ) раҳбарияти билан музокара ўказишди. Унда ОТИТ ташкилоти билан ўзбекистонлик техник стажёрларини кенг кўламда жалб қилиш ва кунчиқар мамлакатдаги меҳнат мигрантларимизни хуқуқий, ижтимойи ҳимояси масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги истиқболли режалар белгилаб олинди.

Маълумот учун: ОТИТ техник стажёрларнинг тажриба, билим ва кўникмаларни эгаллашига қўмаклашиш доирасида 2800 дан зиёд иш берувчи ассоциация ва 60 000 иш берувчилар фаолиятини назорат қилади.