Вазир Нозим Хусанов Наманган вилояти Норин туманида ташкил этилаётган кооперативлар фаолияти билан танишди

26.02.2021

Дастлаб, тумандаги “Сой бўйи” МФЙда жойлашган тикувчилик йўналишидаги “Aлибоева Одина” ишлаб-чиқариш кооперативи кўздан кечирилди. Бундан ташқари “Сой бўйи” МФЙдаги “Норин бройлер” номли ҳамда “Кемабоши” МФЙдаги паррандачиликка ихтисослашган хўжалик раҳбарлари билан суҳбат ўтказилиб, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш масалаларига доир керакли тушунча ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида “Тошқин” МФЙдаги фуқаро З.Aбдуллаев томонидан қуёнчилик йўналишида фаолият бошлаётган кооперативда амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишилиб, соҳани ривожлантириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Кейинги манзил эса тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби бўлиб, у ердаги тадбиркорлар билан ҳам суҳбат олиб борилиб, янги иш ўринларини яратиш юзасидан вазифалар белгиланди.