Вазир Бўка туманида

17.07.2021

Нозим Хусанов Бўка тумани "Каттаравот" маҳалласи аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти билан танишди.

Маълумот ўрнида: ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси — ҳар бир хонадоннинг оилавий-мулкий аҳволи, яшаш шароити ҳамда ишсизлик даражасини аниқлашдан иборат.

Хусусан, ўз хонадонида сутни қайта ишлашни ташкил қилган якка тартибдаги тадбиркор "Йўлдошев Aбдужалил" корхонаси фаолияти билан танишилди. Тадбиркор ҳозирги кунда 6 турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.