Вазир Беҳзод Мусаев UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде билан учрашди.

14.02.2023

Мазкур учрашувда болалар ижтимоий ҳимоясини режалаштириш ва ҳар томонлама таъминлаш, маҳаллаларда ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқиш, “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модулини такомиллаштириш ҳамда кўп қиррали камбағаллик миллий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва ундан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантиришда фаол фойдаланиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.