Вазир Беҳзод Мусаев Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли билан учрашди.

14.02.2023

Унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган Маъмурий ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, қишлоқ ҳудудларда истиқомат қилувчи аёллар иқтисодий имкониятларини кучайтириш, консултатив ҳамда таҳлилий хизматлар, шунингдек камбағаллик ва гендер даражасини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.