“ВАҚТИНЧАЛИК БИР МАРТАЛИК ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЮРОСИ” ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

28.10.2020

Бир марталик, яъни кунлик иш сўраб келувчи ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларга меҳнат бозорида тенг шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, Ибн Сино-2 мавзесида жойлашган “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси” карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иш фаолиятини бошлади.

Ушбу марказда барча қулайликларга эга бўлган ошхона, иш берувчилар билан суҳбат зали ташкил қилинган. Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқарма бошлиғи Д.Матрасулов ва ўринбосари А.Саттарова, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказиб, марказдаги барча шарт-шароитлар билан таништириб ўтдилар.