ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ҚЎҚОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

15.10.2020

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Президент Администрацияси, вазирлик ва идора раҳбарлари иштирокида Қўқон, Данғара ва Бешариқ туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б. Умурзоқов бошчилигидаги Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари ҳам фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳамда аҳолининг долзарб муаммоларини ўрганиб чиқиш ва уларга тезкор ечим топиш жараёнида қатнашдилар.