Ўзбекистон - Германия: навбатдаги икки томонлама манфаатли учрашув
Бугун вазир Нозим Хусанов Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Др. Тило Клиннер, унинг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси Ральф Мауредер билан учрашди.
Тадбирда Германия Федератив Республикаси ҳудудида ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик фуқароларни немис мутахассислари ёрдамида мономарказда касб-ҳунарга ўқитиш, Тошкентдаги Гёте институти билан ҳамкорликда немис тилига ўргатиш масалалари муҳокама қилинди. Бу бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, мазкур жараён ишчи гуруҳ томонидан олиб борилиши таъкидланди.
Шунингдек, келгусида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Германия Федератив Республикаси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий равишда жалб қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Маълумот учун: бугунги кунда вазирлик Германиянинг “КфW” Германия тараққиёт банки томонидан молиялаштирилаётган юртимизда касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштириш, баҳолаш учун халқаро ва миллий экспертларни жалб этишни назарда тутувчи “Касб-ҳунар таълими ва таълим (ВЕТ)” лойиҳаси доирасида ҳамкорликни амалга оширмоқда.