“Усталарнинг ҳалол ишлаган ҳақларини ким тўлайди?” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

26.10.2021

Ижтимоий тармоқда “Усталарнинг ҳалол ишлаган ҳақларини ким тўлайди?” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар https://t.me/acchikhakikat/5881 бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида мурожаат муаллифи “МЗ-Кабел гроуп” МЧЖ да ишлаши маълум бўлди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга мувофиқ, мазкур корхонанинг ходимлар олдида қарздорлиги аниқланмади.

Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари томонидан иш берувчига ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.