Урганч туманида янги иш ўринлари яратилди

06.09.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган "УЧҚУН ХУДAЙБЕРГAН" хусусий корхонасига 50 та тикув машинаси қулай ижара шартлари асосида олиб берилди.

Пировардида, тадбиркор томонидан тумандаги ишсиз, банд бўлмаган ёшлар, аёллар учун янги иш ўринлари яратилди.