Урганч туманида касбга йўналтириш соатлари ўтказилди
27.02.2020
Инсон келажакда ўз ўринларини топишида унинг касб танлаши ҳам аҳамиятга эга. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Халқ таълими вазирликлари ўртасида 2019 йил 6 декабрда имзоланган қўшма қарорга мувофиқ, 2019–2020 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган меҳнат дарслари республикамиз бўйлаб ташкил этилмоқда.
Шу каби тадбир Хоразм вилоятининг Урганч тумани мактаблари битирувчилари учун "Касбга йўналтириш соатлари" ўтказилди.
Унда битирувчиларга меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда талаб юқори бўлган касблар ҳақида маълумотлар берилди.