Урганч шаҳрида KOIKA билан ҳамкорликда касбга ўқитиш маркази қурилади

25.10.2019

24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIKA)нинг Ўзбекистондаги Офиси директори Сон Сонг Иль бошчилигидаги делегация вакиллари билан касбга ўқитиш тизими бўйича ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама этилди.

Меҳнат вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов ҳамда тегишли бошқарма ходимлари қатнашди.

Муҳокаманинг асосий мазмуни Урганч шаҳрида KOIKA грант маблағлари ҳисобига қурилиши режалаштирилган касбга ўқитиш марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик лойиҳаси тафсилотларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.

коика1

коика2

коика3