Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида "Аёл қўли" мавзусида кўргазма ўтказилди

20.09.2021

Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида "Аёл қўли" мавзусида кўргазма ташкил этилди. Унда ёшлар томонидан ўқув жараёнларида қилинган амалий ишлар намойиш қилинди.

Тадбирда иқтидорли йигит-қизларни танлаб олиш учун турли шартлар асосида ўйинлар ташкил этилиб, қатнашувчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбир якунида фаол қатнашган ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.