Сурхондарё вилоятида банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинмоқда

11.05.2020

Жорий йилнинг апрель ойида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 864 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ва уларга Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 497,072 млн сўм маблағ тўлаб берилди. Май ойи учун эса 589 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб этилиб, иш ҳақи тўлови учун 443,4 млн сўм тўлаб бериш кўзда тутилган. 17 нафар ишсиз фуқарога иссиқхона қуриши; уруғ, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиши учун 28.2 млн сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

Туманда 3 та кооператив ташкил қилиниб, 45,2 гектарли ерда 150 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланган. Уларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 223 млн сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, Навруз маҳалласидаги 6 та кўп қаватли уйдаги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишларига жалб этилмоқда.

Жорий йилнинг 11 май куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бу жойларда бўлиб олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди. Зарурий тавсиялар берди.

photo_2020-05-11_22-02-39

photo_2020-05-11_22-02-48