"Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш" мавзусида семинар ташкил этилди
Бугун пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 131-ИДУМда Халқ таълими вазирлигининг Республика ташхис маркази, Тошкент шаҳар Халқ таълими Бош бошқармаси ва Мономарказ ҳамкорлигида тумандаги умумтаълим мактабларининг 150 дан ортиқ 9-10-11-синф ўқувчилари учун "Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш" мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда мономарказ вакиллари Ш.Нуралиев ва М.Қосимовлар иштирок этиб, мономарказ фаолияти, ўқувчиларнинг мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда уларни қисқа муддатли касбларда ўқитишга жалб этиш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорлик асослари курсларида ўқитиш ҳамда касб танлашдаги муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.