Уч томонлама ва халқаро ҳамкорлар иштирокида “Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш” лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди

08.11.2023

Уч томонлама ва халқаро ҳамкорлар иштирокида “Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш” лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

 Лойиҳани амалга ошириш:

Ўзбекистонда ишчилар ва иш берувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат соҳасидаги низоларни бартараф этиш бўйича халқаро стандартлар ҳамда илғор хорижий тажрибани тадбиқ этишга;

пахта-тўқимачилик саноатини бошқариш тизими самарадорлигини янада оширишга;

соҳада муносиб меҳнат тамойилларини илгари суришга;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларининг жаҳон бозорларига экспортини янада кенгайиши, ўз навбатида янги – муносиб иш ўринларини яратиш, ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

 Тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Р.Турдибоева ҳам кириш сўзи билан иштирок этди. Шунингдек, Меҳнат низоларини ҳал қилишга кўмаклашиш марказининг фаолияти юзасидан тақдимот ҳам қилинди.