Turkiyalik mutaxassislar “Ishga marhamat” monomarkazida

07.01.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги ПҚ-5140-сон Қарорида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларнинг таълим жараёнига Германия, Корея, Россия, Туркия, Япония ва бошқа давлатларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш белгиланган.

Ундаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар “Ишга марҳамат” мономарказида ташкил этилган “Ўқув-маслаҳат офиси”га туркиялик мутахассислар таклиф этилди.

Шу муносабат билан мономарказ ҳамда хорижлик вакиллар ўртасида учрашув ўтказилиб, ҳудудий мономарказларнинг йўналишлар бўйича муҳандис-уста ва ўқитувчи-мутахассислари малакасини ошириш, Европа стандартлари асосида мутахассислар тайёрлаш ҳамда методик ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Туркиянинг малакали мутахассислари ўқув-амалиёт машғулотлари билан яқиндан таништирилди.