Туркия Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бир қатор мутахассислари билан учрашув ташкил этилди

10.03.2022

#Халқаро_ҳамкорлик

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Туркия Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бир қатор мутахассислари билан учрашди.

Тадбирда хориж томонидан Касбий таълим стандартлари бошқармаси мутахассиси Эсма Доган, Синов ва сертификатлаштириш бошқармаси мутахассиси Айшегул Алев Айдин ҳамда Малакани баҳолаш бошқармаси мутахассиси Экрем Язижи иштирок этди.

➡️ Кун тартибида касбий таълим стандартларини ривожлантириш, сертификатлаштириш ҳамда малакани баҳолашда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.