“Тоза ҳудуд” ДУК Фарғона вилояти Қўқон шаҳар филиалининг ишчи-ходимларига ойлик маошлари тўлаб берилмаганлиги бўйича расмий муносабат
05.08.2022
Ижтимоий тармоқларда “Тоза ҳудуд”нинг ишчи-ходимларига тўрт ойлик маоши ҳали-ҳануз берилмагани" мазмунидаги xaбар юзасидан Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Унга кўра, “Тоза ҳудуд” ДУК Фарғона вилояти Қўқон шаҳар филиалининг 91 нафар ишчи-ходимларига 1 июл ҳолатига кўра иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилганлиги аниқланди.