Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида олиб борилаётган ишлар билан танишилди

02.06.2020

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳамда Чирчиқ шаҳрида пандемия сабаб жорий этилган карантин ва чекловлар даврида аҳоли бандлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур масалани ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Н.Якубов ушбу ҳудудларда бўлди.

Бўстонлиқ туманининг “Ашисай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 12 нафар ишсизнинг бандлигини таъминлаган 20 гектарли “Бўстонлиқ ёшлар қаноти” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилган. Бунга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 26.7 млн. сўм субсидия ажратилган. Вазир ўринбосари бу ерда бўлиб, ҳолатни кўздан кечирди ва ишни янада самарали ташкил этиш юзасидан тавсиялар берди. Шунингдек, туманда асаларичилик билан шуғулланаётган М.Ваҳобов фаолияти билан ҳам танишди. Унга соҳа юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

бўстонлиқ  5

бўстонлиқ  4

бўстонлиқ  3 

Қайд этиш керакки, апрель ойида Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида 552 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва уларга Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 283,6 млн. сўм тўлаб берилди. Май ойи учун эса 573 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб этилиб, иш ҳақи тўлови учун 390.4 млн. сўм ажратилди. Шунингдек 29 нафар ишсиз фуқароларга иссиқхона қуриши; уруғлик, кўчат ҳамда суғориш воситалари харид қилиши учун жами 55,0 млн. сўмлик субсидия ажратилди.

Чирчиқ шаҳрида банд бўлмаган 191 нафар фуқаро дезинфекторлик, ободонлаштириш ишлари, карантинга олинган фуқароларни назорат қилиш учун жалб этилган.

Бундан ташқари, карантин вақтида вақтинчалик фаолиятини тўхтатган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “COOD CTYLE” МЧЖга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, корхонани фаолиятини тиклаш ҳисобига 20 нафар банд бўлмаган ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланган.

бўстонлиқ  2