Тошкент вилоятида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиядан 60 нафар экспертлар иштирокида Меҳнат инспекторларининг биринчи минтақавий форуми бошланди.
10.08.2022
Бугун Тошкент вилоятида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиядан 60 нафар экспертлар иштирокида Меҳнат инспекторларининг биринчи минтақавий форуми бошланди.
Тадбирнинг асосий мақсади Марказий Осиё минтақаси ва Россияда меҳнат соҳасида давлат назоратини амалга ошириш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, малака ошириш ва тажриба алмашиш орқали меҳнат инспекторларининг билим даражаси, ишчанлиги ҳамда самарадорлигини оширишдан иборат.