“Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги МТТлардаги ходимларга нима учун ойлик берилмади ҳалигача?” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

12.11.2021

Ижтимоий тармоқда “Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги МТТлардаги ходимларга нима учун ойлик берилмади ҳалигача?” мазмунидаги хабарhttps://t.me/men_feruzaman/1876 бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Ўртачирчиқ тумани Мактабгача таълим ташкилоти ходимларига жорий йилнинг октябрь ойи учун ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги ҳамда шанба куни ишга жалб қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Мактабгача таълим ташкилоти ходимларига тўланиши лозим бўлган жами 539 892 700 сўм (беш юз ўттиз тўққиз миллион саккиз юз тўқсон икки минг етти юз) сўм ойлик иш ҳақи ундириб берилди.

Шунингдек, Ўртачирчиқ тумани Мактабгача таълим бўлими бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 154, 161 ва 157-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан ташкилот раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1 қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилди.