“Тошкент вилояти прокуратураси ҳовлисида фаввора қурган ишчилар пулини ололмаяпти” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

18.12.2021

Ижтимоий тармоқда “Тошкент вилояти прокуратураси ҳовлисида фаввора қурган ишчилар пулини ололмаяпти” сарлавҳаси остида чиқарилган xabar https://kun.uz/47299191 бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Тошкент вилояти прокуратураси ҳовлисида фаввора қурилиш ишларини амалга ошираётган “Тошкент вилояти махсус монтаж қурилиш” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 14-декабр куни барча ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди ҳамда келгусида бундай қонунбузилишларга йўл қўймаслик борасида ёзма кўрсатма киритилди.

Шунингдек, иш берувчига ходимларнинг иш ҳақларини тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.