Тошкент вилояти "Ишга марҳамат" Мономарказида “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш иш берувчиларнинг бурчи” мавзусида семинар бўлиб ўтди

04.08.2022

Айни дамда Тошкент вилояти "Ишга марҳамат" Мономарказида Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерасияси ҳамда Иш берувчилар конфедерасияси билан хамкорликда ҳудудлардаги корхона ҳамда ташкилотларда “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш иш берувчиларнинг бурчи” мавзусида семинар бошланди. Унда вазир Нозим Хусанов иштирок этмоқда.

Семинарнинг асосий мақсади – қишлоқ хўжалиги соҳасида муносиб меҳнат шароитларни яратиш, ҳар бир иш ўринда вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни бошқаришни (олдини олиш) таъминланиши натижасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахциз ҳодисаларни, касб касалликларни олдини олиш шунингдек иш берувчиларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдир.