“Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Красногорск шифохонасининг шифокорлари нимадан норози” ҳамда 2022 йил 16 январь кунидаги “Биз Красногорск шифохона ходимлари видео обращение” қилдик Президент”га

26.01.2022

Ижтимоий тармоқдаги Красногорск қўрғони шифохонасининг бир гуруҳ ходимлари томонидан 2022 йил 14 январь кунидаги ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Красногорск шифохонасининг шифокорлари нимадан норози” ҳамда 2022 йил 16 январь кунидаги “Биз Красногорск шифохона ходимлари видео обращение” қилдик Президент”га мазмунидаги йўллаган видео мурожаати Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Паркент тумани Красногорск шифохонаси ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмаганлиги, шунингдек, Меҳнат кодексининг 98-моддаси талабларига асосан ходимнинг розилиги билан меҳнат муносабатлари давом эттирилиши тўғрисида тушунтириш берилди.
Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154,161-моддаси талабларига кўра иш ҳақларини кечиктирилганлиги бўйича МЖтКнинг
49-моддаси 1-қисми кўра маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди