ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИГА КОРЕЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОФИСИ ДИРЕКТОРИ ПАРК СУНЖИН ХОНИМ ТАШРИФ БУЮРДИ

11.11.2020

2020 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказига Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОИCA) Ўзбекистондаги офиси директори Парк Сунжин хоним ташриф буюрди.

Меҳмон марказ директори Жамшид Валиев ҳамда ўқитувчилар жамоаси томонидан самимий кутиб олинди ҳамда марказ фаолияти ва унинг келажакдаги режалари ҳақида маълумотлар билан таништирилди.

Шундан сўнг томонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорликдаги турли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Ташриф сўнгида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCA) кўмаги асосида барча ўқитувчи ва ўқувчилар маълумот алмашинуви осон бўлган "Онлайн таълим платформаси"ни яратиш бўйича Меморандум имзоланди. Парк Сунжин хоним самимий қабул учун марказ жамоасига миннатдорчилик билдирди.