Тошкент шаҳрида «Бўш иш ўринлари ярмарка»си ташкил этилди
Бугун Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тегишли 11 та туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан «Бўш иш ўринлари ярмаркаси» ташкил этилди.
Мазкур ярмаркада банд бўлмаган фуқаролар, хотин-қизлар ва айниқса, ёшлар фаол иштирок этди. Ярмаркада нафақат 200 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар, балки банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономаркази ҳам ўз касбга йўналтириш курслари билан қатнашди.
“Меҳнат ярмарка”си давомида 500 нафарга яқин фуқаролар иштирок этмоқда (шундан: 260 нафарга яқин аёллар, 150 нафарга яқини ёшлар), тадбир давомида 11 нафар фуқаролар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди ҳамда 30 га якин фуқароларга ишга жойлаштириш буйича йулланма берилди.
Ярмарка ҳақида батафсил маълумот берилади.