Тошкент шаҳрида "Better Cotton" дастури томонидан “Ўзбекистонда пахтачилик соҳаси трансформациясининг экологик, ижтимоий ва иқтисодий барқарорликка таъсири” мавзусида халқаро тадбир ташкил этилди.
Тошкент шаҳрида "Better Cotton" дастури томонидан “Ўзбекистонда пахтачилик соҳаси трансформациясининг экологик, ижтимоий ва иқтисодий барқарорликка таъсири” мавзусида халқаро тадбир ташкил этилди.
Унда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Better Cotton" Global дастури, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси раҳбарияти ва пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Р.Турдибоева "Ўзбекистонда гендер тенглиги, меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашнинг ишончли механизмлари, бу борада меҳнат инспекцияси ҳамда ижтимоий мулоқотнинг ўрнини мустаҳкамлаш" мавзусидаги маърузаси билан қатнашди.
Шунингдек, вазирлик маъсуллари ва "Better Cotton" Global дастурининг лойиҳалар бўйича бош директори Дамиен Санфилиппо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда 2023-йилга мўлжалланган “Better Cotton Initiative” дастури натижалари,"Better Cotton" дастури томонидан амалга оширилаётган муносиб меҳнат мониторингининг дастлабки кўрсаткичлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига муофиқ кластер ва фермерларни қўллаб-қувватлашда вазирлик томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Эндиликда мазкур ташкилот билан ҳамкорликда пахта мавсумида ишчилар билан меҳнат шартномасини соддалаштириш, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ҳамда меҳнат қонунчилиги талаблари бўйича ишчилар ва иш берувчилар хабардорлигини оширишга қаратилган қўшма тарғибот тадбирлари ташкил этиш, соҳада гендер тенглигини таъминлаш ҳамда аёллар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.