Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида (қизил) ва (сариқ) ҳудудга тушган МФЙ ларда “Темир дафтар” ,“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли оила аъзолари ҳамда прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюролари томонидан алимент ундирувига қаратилган ишсиз фуқароларни бандлигига кўмаклашиш, уларнинг меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида “Олтинтепа”, “Бешкапа”, “Катта Ялонғоч ота” МФЙ ларида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.
Унда ўзларидаги мавжуд 244 та бўш (вакант) иш ўринлари билан 28 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар қатнашди. Шунингдек, ярмаркага 156 нафар фуқаролар жалб этилиб, уларнинг 33 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 5 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Яна 5 нафар ишсиз фуқарони касбга тайёрлаш ўқув курсларига юборилди. 118 нафар фуқароларга бандлик муносабатларига оид маслаҳатлар берилди.