Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан EFFECT.UZ – интернет нашрида “Бунёдкор” клубида молиявий муаммо юзага келмоқда.

29.11.2021

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан EFFECT.UZ – интернет нашрида “Бунёдкор” клубида молиявий муаммо юзага келмоқда. Футболчилар 2 ойлик маошларини олишмаган” сарлавхаси остида эълон қилинган мақола ўрганилди.


Аниқланишича, мазкур мақолада “Бунёдкор” футбол клуби томонидан ходимларга икки ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаётганлиги кўрсатилган.
Ўрганиш давомида, айни вақтда клуб томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. Шунингдек, ҳозирда клуб ҳомийси “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маблағлар ажратилаётганлиги ва ходимларга ушбу тўловларни тўлаб бериш ҳаракатлари амалга оширалаётганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, “Бунёдкор” футбол клуби бош директори У.А.Мирзаев номига ходимларга ойлик иш ҳақи бўйича юзага келган қарздорликни бартараф қилиш ҳамда кейинчалик ойлик иш ҳақларини ўз муддатида тўлаш бўйича Давлат меҳнат иснпекцияси томонидан Ёзма кўрсатма киритилди.