ТОШКЕНТ ШАҲАР БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИ БЕКТЕМИР ТУМАНИ АБКМга ТАШРИФ БУЮРИШДИ

09.10.2020

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси масъул ходимлари Бектемир тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти, "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган аҳолининг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишди. Шунингдек, рўйхатга олинганларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича манзилли ва натижали иш олиб бориш кераклиги белгилаб олинди.

Бундан ташқари шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси раҳбари ўринбосари А.Саттарова, туман АБКМ раҳбари ўринбосари Ф.Элмуродов билан фуқаролар қабулини ташкил этиб, бир қанча мурожаатчилар масаласини шу жойнинг ўзида ҳал қилишди. Жумладан, иш сўраб мурожаат қилган фуқаро М.Қосимжанованинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, мурожаатчи Г. Бобожоновага эса, касб ўрганиши учун йўлланма берилди.