“Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖдаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

28.09.2021

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ ходимлари ихтиёрий-мажбурий равишда пахта теримига жалб қилинаётганлиги ҳақидаги хабар https://t.me/sizdantelegram/36622 тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ ходимлари иш жойларида эканлиги аниқланди, улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилганда улар пахта теримига жалб қилинмаганлигини маълум қилишган.

Шунингдек, ушбу корхонада барча ходимлар ва раҳбарлар иштирокида йигилиш ўтказилиб, мажбурий меҳнатга йўл қўйган шахсларга маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги тушунтирилди.