Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарида ISO 45001:2018 – “Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бошқарув тизими” Халқаро стандартини афзалликлари ва жорий қилиш бўйича қўлланма
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарида ISO 45001:2018 – “Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бошқарув тизими” Халқаро стандартини афзалликлари ва жорий
қилиш бўйича қўлланма
Дунёдаги вазият
Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 2,3 миллионга яқин эркак ва аёллар иш жойидаги бахциз ҳодисалар ёки иш билан боғлиқ касалликлар натижасида ҳаётдан кўз юмишади – ўртача ҳар куни 6000 киши.
Дунё бўйича ҳар йили қарийиб 340 миллионта ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисалар ва
160 миллион касб касалликлари рўйхатга олинади.
Фақатгина зарарли моддалар таъсири оқибатида йилига 651,279 та ўлим ҳолати кузатилади.
Қурилиш соҳасида бахциз ҳодисаларнинг номутаносиб юқори даражаси мавжуд.
Кўпгина бахциз ҳодисалар Осиё ва Океанияда содир бўлмоқда. Ушбу рақам Хитойда тез ўсиб бормоқда.
Халқаро меҳнат ташкилоти ушбу маълумотларни мунтазам равишда янгилаб боради, бу ўзгаришлар бахциз ҳодисалар сонининг кўпайганлигини ва соғлиқнинг ёмонлашганлигини кўрсатади.
Нимага одамлар ўзларини хавфсиз тутишмайди?
- Улар ўзларини нотўғри тутганларида ҳеч қачон жабрланмаганлар (“мен буни доимо қилиб юрганман ва менга ҳеч нарса бўлмайди”, “бу бўлиши мумкин эмас”);
- Оддийгина хавфлар хақида хабардор эмаслиги; (яъни хавфлар картаси билан танишмаганлиги)
- Хавфсиз хатти – ҳаракатларнинг “ижобий” оқибатлари аниқ ва дарҳол намоён бўлади, салбийлари эса тез орада юз бериши шарт эмас ёки бўлмаслиги ҳам мумкин деб фикрлаш;
- Хавфсиз хатти – ҳаракатларни жимгина тарғиб қилиш.
«Ёлғон тушунча»
- Жароҳатланиш ва бахциз ҳодисаларни олдини олиш – фақат меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассисларни вазифаси ва жавобгарлигидадир.
- Меҳнатни муҳофаза қилиш олдини олиш учун эмас, балки аллақачон содир бўлган воқеага қаратилган. Ҳолатни асосий сабаби илдизини топмасдан, аксинча айбдорни топиш ва жазолаш вазифа бўлиб қолганлигидадир.
- «Асосийси, бизда барча ҳужжатлар жойида!».
- Йўл-йўриқ беришда расмий ёндашув.
Аён бўлдики, демак ишлаб чиқаришга бошқа маданият керак!
Ташкилотларда ISO 45001:2018 - Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бошқарув тизимини афзалликлари ва жорий қилиш тартиби.
ISO 45001 - соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бошқарув тизимлари учун халқаро стандарт бўлиб, ушбу стандартни ташкилотда қўллашга арзийдими ёки йўқлигини тушуниш муҳимдир. Уни ташкилотда жорий этишдан мақсад ташкилот ишини яхшилаш ва ходимлар учун хавфсиз муҳитни яратишдан иборатдир. ИСО 45001 сертификати - ташкилотнинг меҳнат хавфсизлигига катта эътибор қаратаётганидан далолат беради.
ISO 45001 стандартини жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда унинг 10 та асосий афзалликларини билиш зарур.
Биринчи афзаллик
Ушбу стандарт туфайли, ташкилот қолган ташкилотлар орасида етакчига айланиши мумкин. Ушбу замонавий стандарт жорий этилгандан сўнг, ташкилот энг яхшиларидан бири сифатида тан олинади. Ушбу стандартнинг жорий этилиши ташкилотни рақобатчилардан ажратиб туради.
Иккинчи афзаллик
ISO 45001 сертификати потенциал манфаатор томонларнинг ишончини уйғотади. Бу ташкилотнинг ўз ходимларининг хавфсизлигини доимий равишда яхшилашга интилишининг тасдиғидир.
Учинчи афзаллик
ISO 45001 ташкилотга меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги илғор тажрибаларни тақдим этади, бу эса унинг барча ишлаб чиқариш жараёнларида ўз аксини топади. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти ISO томонидан ишлаб чиқилган ушбу стандарт Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида саноатнинг барча тармоқларида кўп йиллар давомида тўпланган тажрибанинг тимсолидир.
Тўртинчи афзаллик
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайди.
ISO 45001 стандартининг оддий амалга оширилиши меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги барча қонунчилик талабларга мувофиқлигини таъминлайди, чунки бундай талабларнинг доимий мониторинги ва уларнинг бажарилиши ушбу стандарт талабларидан биридир.
Бешинчи афзаллик
Ходимларнинг шахсий хавфсизлигини ошириш. ISO45001 ҳар қандай жараёнда, шу жумладан ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланишда инсон саломатлиги ва хавфсизлиги учун хатар (риск)ларни ҳисобга олади.
Олтинчи афзаллик
Бошқарув жараёнини такомиллаштириш. ISO 45001 - бошқарув тизимлари учун барча ISO стандартлари каби, юқори бошқарув етакчилигига асосланади. Юқори раҳбарият иштироки ва хатарни аниқлашнинг аниқ белгиланган жараёни натижасида ишлаб чиқариш хавфсизлиги доимий равишда такомиллаштирилади.
Еттинчи афзаллик
Хавф ва хатарни баҳолаш. ISO 45001 самарадорлигини оширишда ички аудит тизими орқали ишчилар саломатлиги ва хавфсизлигига потенциал таҳдидларни аниқлашга ёрдам берадиган “эрта огоҳлантириш тизими” ни тақдим этади.
Саккизинчи афзаллик
Даромад ортиши. ISO 45001 стандартини жорий этиш орқали ходимларнинг ишчанлик қобилияти ва самарадорлиги ошади ва иш давомида жароҳатланишлар сони кескин камайишига олиб келади. Бу барча йўналишлар бўйлаб иш фаолиятини яхшиланиши англатади.
Тўққизинчи афзаллик
Иш жойидаги мавҳум тизимлар ва асбобларнинг сифатини бошқаришга эмас, балки ташкилотда меҳнат муҳофаза қилишга эътибор қаратилади.
Ўнинчи афзаллик
Хатарлар ва имкониятлар билан ишлаш.ISO45001 нафақат хатарлар, балки имкониятлар билан ҳам шуғулланади, ОҲСАС 18001 ва олдинги тизимлар асосан фақат хавфларни кўриб чиқар эди.
ISO 45001 стандартининг ташкилотда жорий этилиши жуда кўп афзалликларни беради. Натижада, ушбу бошқарув тизими талаблари иш жойидаги саломатлик ва хавфсизликга таъсир этувчи хавфва хатарларни камайтиришга қаратилган. Стандарт барча жараёнларда ишчи ходимларни хавф ва хатарлардан ҳимоя қилишни биринчи ўринга қўяди.
Deming Sikli ва ISO 45001:2018
Хизматлар ва техник хизмат кўрсатиш сифатини бошқариш ташкилот томонидан мунтазам равишда, меҳнатни муҳофаза қилиш ва уни такомиллаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак.
Сифатни бошқаришнинг замонавий консепсиялари ХХ асрнинг иккинчи ярмида В.Э.Деминг каби олимларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли тизимлаштирилди.
ISO 45001 стандарти ISO бошқа стандартлари каби Режалаш-Бажариш-Текшириш-Ҳаракат қилиш циклини (PDCA-Plan-Do-Check-Act) ўз ичига олган жараён ёндашувидан фойдаланади.
PDCA цикли барча жараёнларга ва умуман сифат менежменти тизимига қўлланилиши мумкин.
PDCA цикли ҳақида қисқача тавсиф:
• Plan - режалаштириш - тизим ва унинг жараёнлари мақсадларини ишлаб чиқиш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчлик талаблари ва ташкилот сиёсатига мувофиқ натижаларга эришиш учун зарур бўлган ресурсларни аниқлаш, хавф ва имкониятларни аниқлаш;
• Do - режалаштирилган ишларни бажариш;
• Check – бажарилган ишларни текшириш ва мониторинг қилиш;
• Act - ҳаракат – меҳнатни муҳофаза қилиш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриш.
PDCA циклини амалга ошириш ташкилотга ўз жараёнларини зарур ресурслар билан таъминлаш, уларни бошқариш, такомиллаштириш имкониятларини аниқлаш ва амалга ошириш имконини беради.
Ташкилотлар учун ISO 45001 сертификатлаштириш талаблари
Агар, ISO45001:2018 талабларидан фойдаланган ҳолда соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бошқариш тизимини жорий қилинаётган бўлса, у тугаллангандан сўнг ташкилот SMQ ва MX бошқарув тизимини сертификатлашни ўйлаб кўриш мумкин. ИСО 45001 бошқарув тизимини жорий қилгандан сўнг, сертификатлаштириш аудитига муваффақиятли тайёргарлик кўриш учун нима қилиш керак? Аслида, сертификатлашни қаердан бошлаш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Жорий қилиш ва сертификатлаш ўртасидаги фарқ нима?Жорий қилиш - бу ташкилот ISO 45001 талабларига риоя қилиш учун зарур бўлган барча қоидалар, сиёсат, жараёнлар ва процедураларни яратиш ва ўрнатиш учун ўтадиган жараён.
Стандарт талабларини бажарилганлигини муваффақиятли тарзда тасдиқлаш ва аудитни ўтказиш сертификатлаштириш бўйича органISO 45001:2018 стандарти талабларида назарда тутилмаган. Бироқ, ташқи аудиторнинг тизимини кўриб чиқиши ва яхшиланиш имконияларини манфаатдор бўлмаган томон сифатида ўрганиши учун жуда кўп сабаблар мавжуд.
ISO 45001 бўйича сертификатлаш учун нима керак?
Агар, ташкилот сертификатлаштириш жараёнидан ўтишни танлаган бўлса, ташқи аудиторлар якуний сертификатлаштириш аудитига келгунга қадар бир нечта ҳаракатларни амалга ошириш мумкин. Аудиторлар аллақачон ҳужжатларни текширишнинг биринчи босқичини якунладилар, бунда улар ташкилотнинг ҳужжатларини ISO 45001 стандарти талабларига мувофиқ бўлишини текшириб кўрадилар. Шундан сўнг ташкилот қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиш мумкин:
1. Барча жараёнлар жорий этилди.
Модомики, барча жараёнлар ҳужжатлаштирилмаган бўлса ҳам, СМҚ ва МХ бошқарув тизимини бир қисми сифатида зарур бўлган барча жараёнлар мавжудлиги таъминланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Бундан қуйидагилар, яъни ҳар бир жараённи ўрнатилганлигини, ҳар бир жараён жорий этилганлигини ва ҳар бир жараённи қўллаб-қувватланганлигини (қоидалар ўзгарганда ходимлар бу ҳақда билишига ва янги келган ходимларга хабар берилишига ишонч ҳосил қилиш). Тўлиқ бўлмаган жараёнларга рухсат берилмайди.
2. СМҚ ва МХ бошқарув тизими яратилди.
Аудит учун жараёнлар қандай ишлашини кўрсатувчи тегишли ҳужжатларга эга бўлиш зарур. Шу сабабли, сертификатлаштириш органи томонидан юборилган ташқи аудиторлар буни намойиш қилишда, зарур бўлган маълумотларни тўплаши учун ташкилотдан маълум вақт давомида СМҚ ва МХ бошқарув тизимидан фойдаланишини исташади. Ушбу муддатлар ҳар бир сертификатлаштириш органи учун фарқ қилади, лекин кўпинча 4 ойдан 8 ойгача, баъзи ҳолларда эса 12 ойгача бўлиши мумкин.
3. Барча жараёнлар текширилди.
ISO 45001 – СМҚ ва МХ бошқарув тизимини самарадорлигини баҳолашнинг асосий жараёнларидан бири бу ички аудитдир. Сертификатлаштириш бўйича аудиторлар ўз текширувларини ўтказишдан олдин ташкилот томонидан барча жараёнларни қамраб олган ҳолда ички аудитини якунлашини кутишади.
4. Юқори раҳбарият томонидан таҳлил якунланди.
СМҚ ва МХ бошқарув тизимининг яна бир муҳим баҳоси бу бажарилган ишларни таҳлилини кўриб чиқишдир. Бажарилган ишларни самарадорлигини ва натижадорлигини текшириш ҳамда ресурсларнинг тўғри тақсимланганлигини баҳолаш учун СМҚ ва МХ бошқарув тизимини камида битта юқори раҳбарият томонидан таҳлил якунлаган бўлиши кутилади.
5. Тўғирловчи ҳаракатлар амалга оширилди.
Катта эҳтимол билан, бу вақт ичида ташкилот томонидан ички аудит, раҳбарият томонидан таҳлил ва жараёнларни мониторинг қилиш орқали номувофиқликларни топиш мумкин. Ушбу номувофиқликлар аниқланганда, номувофиқликни сабабларини бартараф этиш учун яъни келгусида унинг такрорланишига йўл қўймаслик учун тўғирловчи ҳаракатлар амалга оширилади.
6. Яхшиланишлар намойиш этилди.
СМҚ ва МХ бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилди? Тўғирловчи ҳаракатлар - такомиллаштиришнинг усулларидан биридир, лекин ташкилот СМҚ ва МХ соҳасидаги жараёнларини такомиллаштириш имкониятларидан фойдаланишнинг бошқа усуллари ва мақсадларига эришганини кўрсатиши керак.
Тайёргарлик муваффақиятли сертификатлашнинг калитидирҲаётнинг кўп жабҳаларида бўлгани каби, агар ташкилот етарли даражада тайёргарлик кўрмаса, айрим муаммоларга дуч келиши мумкин. Сертификатлашдан олдин бажарилиши керак бўлган қадамлар муҳим аҳамиятга эга, чунки улар ташкилотнинг амалда бажарган ишларини кўриб чиқиш учун ташқи томонни жалб қилишдан олдин СМҚ ва МХ бошқарув тизими ишлашини таʻминлайди. Ушбу вазифаларни бажариш учун бироз вақт керак бўлсада, улар ташкилотнинг сертификатлаштириш аудитини якунлашига тўсқинлик қилиши ва якуний сертификатлашни кечиктириши мумкин бўлган баъзи муаммоларни аниқлашга ёрдам беради. Чунки, сертификатлаштириш органининг аудиторлари томонидан ташкилот раҳбарияти сезмаган бўлиши мумкин бўлган ҳақиқий муаммоларни кўрсатишларини ва излаб топишларини хоҳламайди.
Модомики, ташкилот сертификатлаштириш аудити учун пул тўлаётганини ҳисобга олар экан, демак, у СМҚ ва МХ бошқарув тизимини такомиллаштиришга ёрдам берадиган энг яхши маълумотларни тақдим этилишига ишонч ҳосил қилиши зарур.
ISO 45001 сертификатини қандай олиш мумкин?
СМҚ ва МХ бошқарув тизимини жорий этиш ва сертификатлаштрииш жуда қийин бўлиши ва
ISO 45001 талабларининг кўпини тезда тушуниш қийин бўлиши мумкин. Шунинг учун, уни яхшироқ тушуниб олиш мақсадида ИСО 45001 стандартини жорий этиш ва сертификатлашда муқаррар равишда юзага келадиган СМҚ ва МХ бошқарув тизимининг асосий элементлари ҳақидаги муҳим саволларни батафсил баён қиладиган қуйидаги 12-босқич кўриб чиқилади.
Амалга ошириш босқичлари
1. Раҳбариятга қўллаб-қувватлаш бўйича мурожаат қилиш.
Ушбу муҳим етакчилик ёрдамини ҳар бир раҳбарият вакили билан алоҳида ёки йиғилишда гаплашиб олиш орқали олиш мумкин.
2. Қонунчилик талабларини билиш.
Ташкилот ўз тармоғида барча меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигининг минтақавий, миллий ва халқаро даражада қўллаши керак. ISO 45001 стандартининг 6.1.3-бандида СМҚ ва МХ бошқарув тизимини муваффақиятли жорий этиш учун ташкилотнинг амалдаги қонунчиликга мувофиқлигини билиши ва қўллаб-қувватлаш талабларини белгилаб ўтилган.
3. СМҚ ва МХ бошқарув тизимини амал қилиш соҳасини белгилаб олиш.
СМҚ ва МХ бошқарув тизими бутун ташкилотга ёки кўп қиррали ташкилотнинг фақат битта бўлинмасига тааллуқли бўладими, шуни аниқлаб олиш керак. Бу СМҚ ва МХ сиёсатини, шунингдек, СМҚ ва МХ бошқарув тизимини соҳасида ишлаб чиқиладиган мақсадлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун жуда муҳим аҳамиятга эга.
4. Жараён ва процедураларни аниқлаб олиш.
Ташкилот СМҚ ва МХ га таъсир этувчи хавф ва хатарларни бошқариш учун жараёнлар ва процедураларни ишлаб чиқиши зарур. Шунингдек, қандай хавф ва хатарларни баҳолашни амалга ошириш кераклигини ва қандай оператив назорат ва фавқулодда тайёргарлик тартиб-қоидаларига эҳтиёж борлигини, шунингдек, ходимларни ўқитиш ва хабардор қилиш орқали нимани ҳужжатлаштирилиши ва нимани назорат қилиниши мумкинлигини тушуниб олиш керак.
5. СМҚ ва МХ жараёнлари ва процедураларини жорий қилиш.
Бошқарув ва процедураларнинг оптимал иерархиясини ҳисобга олган ҳолда барча жараёнлар ва процедураларни амалга ошириш алгоритмини ишлаб чиқиш. Муваффақиятга эришиш учун ташкилотдаги муайян одамлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва ходимлар ўртасида қўшимча масъулиятни қандай самарали тақсимлаш ҳақида ўйлаб кўриш зарур.
6. Ходимларни ўқитиш ва уларни ISO 45001 билан таништириш.
Ходимларга ISO 45001 нима эканлигини ва ундан нима учун фойдаланиш кераклиги, шунингдек жараёнлардаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида маълумот берилиши керак. Буни махсус лицензияга эга ва аккредитасиядан ўтган ташкилот билан шартнома расмийлаштирш орқали тренинг ва семенарлар ўтказиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Муҳими, ҳар бир инсон ўзининг СМҚ ва МХ бошқарув тизими тузилмасига қандай мос келишини билиши керак.
7. Сертификатлаштириш органини танлаш.
Максимал муваффақиятга эришиш учун ташкилот ўзига тўғри бўлган сертификатлаштириш органини танлаш муҳимдир. Аудиторларнинг ташкилот соҳаси ҳақида тажрибаси ва билимларига, у билан боғлиқ хавф ва хатарларга ҳамда ушбу сертификатлаштириш органи бошқа қайси ташкилотларни сертификатлаганлиги ва уларнинг қониқиш даражаси қандай эканлигига ҳамда сертификатлаштириш органи ташкилотга қандай фойда келтиришига эътибор қаратиш керак. Бу келгусида ташкилот учун энг мосини танлаш мақсадида, потенциал сертификатлаштириш органларига бериладиган саволлардир.
8. СМҚ ва МХ бошқарув тизимидан фойдаланиш ва ёзувларни сақлаш.
СМҚ ва МХ ҳужжатлари иш пайтида ташкилотнинг жараёнлари ҳақида нима дейишини, улар яхши ишлаяптими ёки тўғирловчи ҳаракатлар бериш давомида бирор нарсани ўзгартириш керакми ёки йўқлигини тушуниш жуда муҳимдир. Шунингдек, ходимлар ҳужжатларда ёзилган талаблардан нима қилишлари кераклигини тушунадими ёки баъзи соҳаларда қўшимча тренинглар талаб қилинадими ёки йўқлигига эътибор бериш зарур. Ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш йўналишларини ва бундан фойда олиш эҳтимолини аниқлаш керак. Ташкилот сертификатлаштириш органидан бошқарув тизимини текширишда етарлича “ТАЙЁР” деб ҳисоблашлари учун қанча вақт кераклигини сўраб олиш керак.
9. Ички аудитларни ўтказиш.
Ички аудит - ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнини текшириш учун фойдаланадиган воситадир. Ички аудитлар жараённинг ишлашини қонунчилик ва Халқаро стандарт талабларига мувофиқми ёки номувофиқми, тўғирловчи ҳаракатлар орқали ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар мавжудлигини ва айрим соҳаларда тез-тез кўриб чиқиш зарурлигини аниқлашга ёрдам бериши керак.
10. Юқори раҳбарият томонидан таҳлилни ўтказиш.
СМҚ ва МХ бошқарув тизими юқори раҳбарият режасига мувофиқ ишлаши керак, бу эса ўз навбатида амалга оширилган яхшиланишлар ва тегишли ресурсларни тақсимлашни ҳисобга олган ҳолда тўғри амалга оширилиши ва самарали бўлиши керак.
11. Тўғирловчи ҳаракатлари тизимини ишлаб чиқиш.
Тўғирловчи ҳаракатлар СМҚ ва МХ бошқарув тизимидаги муоммоларни бартараф этишга ва бундан ташқари жараёнлардаги ўзгаришларни аниқлашда, ички аудит ёки раҳбарият томонидан таҳлил олиб боришда, шунингдек бахциз ҳодисаларни текшириш жараёнида аниқланган камчиликларни сабабини бартараф этишга қаратилган бўлиши керак.
12. Сертификатлаштириш аудитини ўтказиш.
Ташкилот аудитга тайёр бўлгач, сертификатлаштириш органи аудиторларини СМҚ ва МХ бошқарув тизимининг режалари, жараёнлари ва процедураларини ISO 45001 талаблари билан солиштириш учун юборади. Сўнгра, СМҚ ва МХ бошқарув тизими етарли даражада етук бўлганда, сертификатлаштириш органи асосий аудитни ўтказади. Бир неча кундан сўнг аудиторлик гуруҳи ўз хулосалари, жумладан, ҳар қандай зарур тўғирловчи ҳаракатлари билан ҳисобот беради. Менежмент тизиминни ISO 45001 талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилишса, улар сертификатлашни тавсия қиладилар.
Мақсадларни амалга ошириш учун режа тузиш
Ташкилот бошиданоқ тегишли ресурслардан фойдаланиш учун СМҚ ва МХ бошқарув тизимини жорий этиш ва сертификатлаштириш режасини яратиш йўлларини қидириш зарур. Ушбу режалаштириш мавжуд муаммоларга ечим топишга ва бажаришга ёрдам беради. Бунинг натижасида ортиқча вақт ва ресурсларни беҳуда сарфлашнинг олдини олади.
ISO 45001 сертификатлаштириш органини қандай танлаш керак
Ташкилот ISO 45001 сертификатига эгами? Агар, ташкилот ISO 45001 стандартини жорий қилган бўлса, СМҚ ва МХ бошқарув тизимини сертификатлашни истаса, унга ташқи сертификатлаш органи керак бўлади. Сертификатлаш органини танлашда эътиборга олиш керак бўлган кўплаб қуйидаги мезонлар мавжуд:ISO 45001 сертификатининг нархи ҳал қилувчи омилми?
Сертификатлаш жараёнининг нархи ташкилотдаги кўп одамлар учун катта ташвиш туғдириши мумкин ва бу, албатта, муҳим бўлса-да, бу ҳал қилувчи омил бўлмаслиги керак. Танлов қилишдан олдин қуйидагиларни кўриб чиқиш зарур:
Аккредитация
Сертификатлаштириш органлари ўз хизматларини кўрсатиш учун расмий равишда аккредитациядан ўтган бўлиши керак. Аккредитация одатда Ўзбекистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК томонидан амалга оширилади. Ташкилот танловни амалга оширишдан олдин, ўзи танлаган сертификатлаштириш органини аккредитациядан ўтганлигига ишонч ҳосил қилиш муҳимдир.
Тажриба
Ҳар бир орган аудит ўтказишни хоҳлайди, лекин сертификатлаш жараёнининг тўлиқ қийматга эга бўлиши жуда муҳим ва агар органнинг аудиторлари тажрибали бўлса, бу қиймат кўпроқ бўлади. Органдан аудиторларни тажрибаси ва улар томонидан текширилган олдинги ташкилотларнинг исботини сўраш мумкин. Бу ташкилотга мос келиши ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради. Аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органларида қайси сертификатланган шахслар аудитор сифатида ишлаётганлигини кўрсатадиган электрон маълумотлар базалари, шунингдек сертификатланган мижозларнинг маълумотлар базалари мавжуд.
Интеграциялашган тизимларни текшириш қобилияти
Ташкилот ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001, ISO 50001 ёки ISO 22000 сертификатлаштириш аудитларини талаб қиладиган кўп қиррали бошқарув тизимига эга бўлиши мумкин ва агар битта сертификатлаштириш органи уларни интеграциялашган аудитда биргаликда кўриб чиқиши мумкин бўлса, бу жуда фойдали бўлиши мумкин. Бу ташкилотга кўп вақт ва пулни тежайди, чунки ҳар бир аудит учун бир нечта аудит ўтказадиган бир нечта органлар ташкилотнинг бизнеси ва унинг бошқарув тизимлари билан танишиши учун вақт керак бўлади. Бошқа томондан, ҳамма нарсани битта аудитга бирлаштира оладиган аудиторлик органи буни фақат бир марта бажариши керак бўлади.
Мутахассислик
Кўпгина сертификатлаштириш органлари маълум соҳаларда ихтисослашгани учун обрўга эга бўлишади ва танлов вақтида буни эътиборга олиш керак. Мисол учун, босмахона қурилиш ташкилотига нисбатан ISO 45001 сертификатига нисбатан жуда бошқача талабларга эга бўлиши мумкин ва сертификатлаштириш органи босмахона бўйича эмас, балки қурилишда тажрибага эга бўлса, ташкилот фаолиятининг нозик томонларини тушунтиришга ортиқча вақт сарфлашга тўғри келиши мумкин. Бу эса ташкилотнинг аудитдан максимал фойда олиш қобилиятини камайтиради.
Узоқ муддатли муносабатлар
Ташкилот ҳам, сертификатлаштириш органи ҳам кейинги бир неча йил давомида муносабатларни давом этишини умид қилишади. Агар ташкилот сертификатлаштириш органи билан узоқ муддатли муносабатлар ўрнатиши мумкин бўлса, унга маълум афзалликлар берилади.
Масалан, манфаатдор томонлар (маҳаллий ҳокимият органлари, ходим ва уларнинг оиласи, бизнес ҳамкорлар, давлат назорат органлари, ОАВ ва бошқалар) қизиқиш ва ишонч ортади ҳамда сертификатлаштириш органидан оладиган умумий хизмат даражаси яхшиланади. Шунинг учун сертификатловчини жалб қилишдан олдин унинг обрўси, доимий мавжудлиги, барқарорлиги ва молиявий аҳволини кўриб чиқишга арзийди, худди кўпчилик ҳамкорлар ёки етказиб берувчилар билан бўлгани каби.