Карантин ва чеклов тадбирлари даврида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

26.03.2020

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71 200 06 00 рақамли ишонч телефонига 23-24 март кунлари 1241 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 767 тасини карантин ва чеклов даврида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид мурожаатлар ташкил этади.

 

Меҳнат қонунчилигига таалуқли барча саволларга жавоб 24/7 давомида берилади

Мурожаатлар асосан Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Андижон вилоятлари аҳолисидан келиб тушяпти.

Мурожаатчиларнинг аксари карантин вақтида таътилнинг қандай турларидан фойдаланиш мумкинлиги, тўлиқ бўлмаган иш кунига ўтиш ёки масофавий ишлашдан фойдаланиш тартиби билан қизиққан. Шунингдек фарзанди мактабгача таълим муассаси тарбияланувчи ҳисобланган ота-оналарга меҳнатга ёроқсизлик варақаси расмийлаштирилиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги саволлар ҳам кўп йўлланган. Яна меҳнат таътили олиш шартлари, соатбай ишлайдиган ўқитувчилар меҳнат таътили олишга ҳақли ёки ҳақли эмаслиги юзасидан саволлар келиб тушган.

📌Қабул қилинган ҳар бир мурожаат устида иш олиб бориляпти. Фуқароларни ўйлантираётган, қийнаётган ҳар бир ҳолат юзасидан тегишлича маслаҳат бериляпти.

 

Бизга мурожаат қилинг!

Ҳурматли юртдошлар! Карантин ва чеклов тадбирлари даврида меҳнат муносабатларига оид ҳар бир муаммоли, баҳсли ҳолат юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 1176 ҳамда 71 200 06 00 рақамли ишонч телефонига ёхуд @mehnathuqubot телеграм ботига ёки бўлмаса, dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг!