“Тонг саҳарда йиғилиш ўтказишнинг гашти бўлак-да...” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат

12.02.2022

Ижтимоий тармоқдаги “Тонг саҳарда йиғилиш ўтказишнинг гашти бўлак-да...” сарлавҳали хабарни https://t.me/adolat_kuychisi/2740 Давлат меҳнат инспекцияси жойига чиқиб ўрганди.

Бугун эрталаб ушбу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев Тошкент вилояти ҳокимлигига борди.

Инспекция ходимлари соат 07:10 атрофида ҳокимият биносига кириб борганда, мажлис ўтказилаётганлигини аниқлашди. Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетишган.

Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд.

‼️ Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.