Тизимда олиб борилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди

19.03.2024

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги биносида “Ахборот хизмати фаолияти ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг очиқлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш”га доир танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вазирлик, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда ҳудудлардаги бош бошқармаларнинг ахборот сиёсати бўйича ПР-марказ мутахассислари, ахборот хизмати вакиллари иштирок этишди.



Йиғилишда ҳудудий ва тасарруфий ташкилотларда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик қилиш, веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинаётган ахборотларга замонавий талабларга мувофиқ креатив ёндашишни таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишдаги йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама этилиб, тизимни жонлантириш, ёритиш жараёнида холислик, тезкорлик принсипларига қатъий амал қилиш, шунингдек, ахборот соҳасини ёритишда замонавий ахборот технологиялари ва гаджетлардан ўз ўрнида самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлаш жараёнини самарали кенгайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.



Шунингдек, йиғилишда Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Ж.Қаландаров, тизимда очиқ маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши лозим бўлган ҳисобдор масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтди.
Жумладан, йиғилишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган соҳага оид танқидий мақолаларга ўз муддатида, тезкорлик билан жавоб киритмаган тасарруфий ташкилотлар, бош бошқармалар фаолияти таҳлил қилиниб, ўз хизмат вазифасига панжа орасидан қараган масъул ходимлар огоҳлантирилиб ўтилди.



Шунингдек, йиғилишда аҳолига кўрсатилаётган янги хизматлар бўйича мунтазам аудиовизуал материаллар, видео-аудио роликлар, инфографикалар тайёрланишни йўлга қўйиш, медиа-режа ижроси тўғрисида ҳар ой якуни билан сўнгги ойнинг бешинчи санасига қадар вазирликка ахборот киритиш, ҳудудий ОАВ ва ижтимоий тармоқда катта аудиторияси бор блогерлар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, хориждан қайтган меҳнат муҳожирларини реинтеграция қилиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан бандликка кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишларни ижобий жиҳатдан, кенг ва салмоқли ёритиб бориш, ижро интизоми устидан назоратни таъминлаш қайд этилди.
Шунингдек, йиғилишда ахборот сиёсати соҳасида билдирилган таклиф ва ташаббуслар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, маълумот ва ижро учун қабул қилинди.