Тил - миллат кўзгуси!
Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шунингдек унинг ҳудудий бошқармалари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида айни мавзуда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири, А.Қирғизбоев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори, филология фанлари номзоди, доцент И.Азимов, вазирликнинг марказий аппарати ходимлари ва ҳудудий бош бошқарма ходимлари иштирок этди.
Тарих фанлари доктори, профессор А.Кирғизбоев ўзбек тили энг қадимги тиллардан ҳисобланиши, ҳозирги кунда ўзбек тилини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, ўзбек тилини улуғлаш, бундан ташқари, барча ташкилот, давлат идораларида давлат тилида иш юритишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Ўзлигини ҳурмат қилган давлат ўз тилини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга катта эътибор қаратаётганига урғу берилди.
Бугун дунёда 7 мингдан ортиқ тил мавжуд бўлса, ўзбек тили ҳам ушбу тиллар қаторидан ўрин олган. Ҳозирда ўзбек тилида қарийб 50 миллион аҳоли сўзлашади.
Тадбирда бугунги кунда республикамизнинг давлат идораларида, вазирлик ва хўжалик ташкилотларида раҳбарнинг «Давлат тили тўғриси»ги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди. Йиғилишда ҳар бир соҳада, хусусан, меҳнат муносабатларида ҳам қўлланиладиган атамалар луғати яратилиши айтиб ўтилди.
Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлат тилида иш юритишдаги муаммолар, камчиликлар ва олдинда турган масалаларни босқичма-босқич ҳал қилиш, давлат тили бўлмиш ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш идоралараро мулоқотнинг ўзбек тилида юритилишига мустаҳкам замин яратади.