Тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
Тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги “Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМ-561-сонли Қарорига асосан, Тиббиёт олий таълим муассасаларидаги битирувчиларга ўз мутахассислиги бўйича ишлаш учун бир қатор имкониятлар белгилаб берилди.
Бунда, Тиббиёт олий таълим муассасаларининг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам муассасаларида шифокор ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлимларида мавжуд шифокор вакант ўринларида ишлашга;
Магистратура ва клиник ординатура мутахассисликларининг битирувчи курс талабаларига ўз йўналишидаги мутахассислик бўйича мавжуд вакант ўринларда тўлиқ ставкагача фаолият кўрсатишларига рухсат берилди.
Тиббиёт олий таълим муассасаларида 2022/2023 ўқув йилида жами битирувчилар – 6 205 нафарни ташкил этиб, шундан бакалавр босқичи – 3 787 нафар, магистратура – 1 124 нафар, клиник ординатура – 1 294 нафардан иборат.
Бугунги кунда, жами 2 988 нафар битирувчилар ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирилиб, шундан 2 201 нафар бакалавр босқичи, 373 нафари магистратура, 414 нафари клиник ординатура битирувчиларини ташкил этади