Музработ туманида бандликни таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди

09.05.2020

#COVID19

#Бандлик

#Сурхондарё_вилояти

 

COVID-19 пандемияси сабаб жорий этилган карантин ва чекловлар юртимизда кўплаб корхона ва ташкилотлар фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришини тақозо қилади. Бу банд бўлмаган аҳоли сонининг ортиши эҳтимолини кучайтиради. Сурхондарёда мазкур масалага ечим топишда: аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини қисқариб кетишининг олдини олишда қандай ишлар амалга оширилмоқда. Буни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 8 май куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов вилоятнинг Музработ туманида олиб борилган амалий тадбирлар билан танишди.

Туманнинг Яккатол маҳалласидаги 13 гектар ер майдони эга “Таскин Боғ”ишлаб чиқариш кооперативи учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 111.5 млн сўм субсидия ажратилган бўлиб, унда бугунги кунда 50 нафар ишсиз, кам даромадли оилалар бандлиги таъминланган. Э.Муҳитдинов бу ерда бўлиб, унинг ҳолатини кўздан кечирди. Кооператив аъзоларига сертификатлар топширди.

Бундан ташқари апрель ойида Музработ туманида 743 нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ва уларга Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 440,0 млн сўм маблағ тўлаб берилди. Май ойи учун эса 940 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб этилиб, иш ҳақи тўлови учун 707,8 млн сўм тўлаб бериш кўзда тутилди. 59 нафар ишсиз фуқарога иссиқхона қуриши; уруғ, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиши учун 81,9 млн сўмлик субсидия маблағлари ажратилди. 9 та 142,0 гектар кооперативга 450 нафар ишсиз фуқаро жалб қилинди.

Музработ Музработ 8 Музработ 7 Музработ 5 Музработ 4 Музработ 1