"ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН ОИЛА ВАКИЛЛАРИГА ИССИҚХОНА ҚУРИБ БЕРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

24.10.2020

Тошкент вилояти Чиноз туманининг “Сохибкор” маҳалла фуқаролари йиғини, Ёшлар кўчаси 5-уйда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаро Комила Турсунбоеванинг шахсий томорқасидан фойдаланиши учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 сотихли иссиқхона ўрнатилиб, у ерга кўкат, редиска ҳамда зиравор экинлар экиб берилди. Шунингдек тумандаги шу каби "Темир дафтар"га киритилган 16 нафар оила вакилларига ҳам иссиқхона қуриб бериш ишлари давом этмоқда.