“Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Компромат” каналида 20.04.2022 йилда “Мурожаат !” юзасидан расмий муносабат

21.04.2022

“Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Компромат” каналида 20.04.2022 йилда “Мурожаат!” номли сарлавха билан чоп этилган мақола юзасидан Андижон вилояти Бандлик Бош бошқармаси ҳамда Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда 20.04.2022 йилда “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги “Компромат” каналида “Мурожжат!” номли сарлавха билан Бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Н.Мамаюсупов томонидан Андижон шаҳрида қурилган “Ишга мархамат” мономарказни орқа ҳудудидан 30 сотих ерни 4 сотихини тадбиркорга, қолганини ушбу худудга чегарадош бўлган фуқаролар ховлисига хеч қандай хужжатсиз, аукционсиз бериб юборилганлиги қанчалик қонунийлиги ўрганиб чиқилди. Андижон шаҳар худудидаги “Ишга мархамат” мономарказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августади ПҚ-4804-сонли ҳамда шу хусусидаги Андижон вилояти хокимининг 2020 йил 30 майдаги 144-қ сонли қарорлари билан Андижон шаҳар, Бобуршох кўчаси, 4-уй манзили ташкил этилган. “Ишга мархамат” мономарказ қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2020 йил 27 августдаги 173-сонли Қурилиш-монтаж ишларини шартнома асосида Андижон вилояти хокимлиги “Ягона буюртмачи ҳизмати” ИК томониданамалга оширилиб, 2021 йил 15 июль куни фойдаланишга топширилиб, ҳозирда мазкур мономарказда 28 та йўналиш бўйича ишсиз аҳолини касбга қайта тайёрлаш ўқув ишларини амалга ошириб келмоқда. “Ишга мархамат” мономарказ шу кунга қадар Андижон вилояти хокимлиги “Ягона буюртмачи ҳизмати” ИК томонидан вилоят Бандлик бош бошқармасига Давлат қабул қилиш комиссияси аъзолари иштирокида қонунда белгиланган тартибда топширилмаган. “Ишга мархамат” мономаркази умумий 11956,52 м2 майдонда жойлашган бўлиб, мақолага илова қилинган чизмада кўриниб турган ангарлар ортидаги бурчак қисмидаги тахминан 4-сотих кўрсатилаган яшил рангдаги уч бурчак шаклдаги майдони Мономарказ қурилишида девор ортида қолиб кетганлиги аниқланди. Марказнинг орқа қисмидаги 4 сотихли аввалги “Транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-хунар” колледжи даврида ижара шартномаси асосида “Сут ва сут махсулотларини ишлаб чиқариш” фаолияти билан шуғулланувчи “CREAM SWEET MILK” МЧЖга ижарага берилганлиги, Бош бошқарма томонидан тадбиркорнинг сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати санитария нормаларига зид эканлигини билдириб, 2021 йил 19 апрелдаги 14-01-15/526-сонли хат билан вилоят Санитария ва эпидемиологик осойишталик марказига мурожаат қилган. Келгусида Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари маъсул ходимлари хулосаси олиниб, ушбу тадбиркор билан 3 томонлама шартнома қилинади, ёки суд тартибида кўриб чиқиш учун судга мурожаат қилинади. Мақолада илова қилинган фото суратдаги Мономарказ чизмасининг орқа қисмидаги кўрсатилагн уч бурчак шаклдаги яшил майдони (марказий чиқинди ва сув қувири ҳамда газ трубалари қурилиш ишлари амалга оширилаётган вақтда уша ердаги аҳоли қурувчи ва мутасадди ходимлардан хавфсиз зонани сақлаш жойи) хавфсиз зонаси сифатида ташлаб кетиб кўтарилган. Юқоридаги мақолани ўрганиш жараёнида мономарказ орқасида яшовчи фуқаролар томонидан марказий коммуникация учун ташлаб кетилган хавфсиз зона майдонини ўзлаштириш, номларига кадастр хужжатларини расмийлаштириш ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳолатларианиқланмади.