Тараққиёт стратегияси маркази билан ҳамкорликда “Меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда янги тенденсиялар:

25.11.2022

Тараққиёт стратегияси маркази билан ҳамкорликда “Меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда янги тенденсиялар: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия ўтказилди.
Унда янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини ҳуқуқни қўлловчиларга тушунтириш, унинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисидаги миллий ва хорижий мутахассисларнинг фикрлари тингланиб, Меҳнат ва хусусий ҳуқуқнинг бошқа соҳаларини такомиллаштириш ҳамда тегишли қонун нормаларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов иштирок этди