Талаб юқори бўлган касбларни аниқлаш бўйича амалий семинар ўтказилди

15.06.2019

15 июнь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида “Ўзбекистон замонавий иқтисодиёти учун малакани ривожлантириш” лойиҳаси бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинардан кўзланган мақсад – тўқимачилик саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация технологиялари сингари соҳаларда талаб энг юқори бўлган касблар ва малакаларни аниқлаш, касбий таълим йўналишидаги мавжуд муаммоларни юзага чиқариш ҳамда ушбу йўналиш бўйича истиқболли ҳамкорлик битимларини тайёрлаш ҳисобланади.

Семинарда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Муродулло Холмуҳамедов, Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти ижтимоий сектори бўйича катта мутахассиси Синь Лонг ҳамда соҳа мутахассислари ва ОТБ экспертлари иштирок этди.

Семинар якуни бўйича тўқимачилик саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги талаб энг юқори бўлган касблар рўйхати шакллантирилди ҳамда мазкур йўналишда олиб бориладиган келгуси ишлар юзасидан тегишли хулосалар чиқарилди.

1

7

1.1

2

3

4

5

6