Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлиги таъминланмоқда

21.05.2020
#Бандлик
#Андижон_вилояти
 
Пандемияга қарши кураш мақсадида жорий этилган карантин ва чекловлар меҳнат соҳасига ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Унинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида мамлакатимиз президенти “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Мазкур Фармон ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов жорий йилнинг 20 май куни Андижон вилоятининг Марҳамат ва Қўрғонтепа туманларидаги ҳолатни ўрганди
 
photo_2020-05-21_23-45-19
 
Бу ерда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодий фаоллик ва бандликни кенгайтириш, айниқса, кам даромадли оилаларнинг реал даромад манбаларига эга бўлишига кўмаклашиш юзасидан қатор тадбирлар олиб бориляпти. 
 
Жумладан, Марҳамат туманида қуёнчилик комплекси ташкил этилган. Тумандаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромад манбаига эга бўлишига эришиш  мақсадида корхона томонидан тижорат банкининг кредит маблағлари ҳисобига аҳолига зотли қуён етказиб бериляпти. Меҳнат вазири марҳаматлик А.Хайитқулов хонадонида бўлиб, мазкур жараённинг йўлга қўйилгани билан яқиндан танишди.
 
Бундан ташқари вазир тумандаги гиламчилик цехи фаолияти ҳамда "Агропилла" МЧЖга  жалб этилган жамоатчилик ишлари билан ҳам танишди. 
 
photo_2020-05-21_23-45-30 
 
Навбатдаги манзил Қўрғонтепа тумани бўлиб, бу ерда ҳудуд мутассадилари билан қишлоқларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини ошириш, кам таъминланган оилаларнинг реал даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида жорий этилган субсидиялар хусусида маълумот берилди.