Тадбиркорларга 37 дона ишлаб чиқариш қурилмалари ва махсус ускуналар топширилди
#Live
Aйни дамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурининг Навоий вилоятидан саралаб олинган тадбиркорларга қурилмаларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.
✅Тадбиркорларга беғараз ёрдам сифатида 37 дона ишлаб чиқариш қурилмалари ва махсус ускуналар топширилди.
❇️Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу табдиркорлик ташаббусларини амалга ошириш натижасида Навоий вилоятида аёллар ва ёшлар учун 24 та янги иш ўринлари ҳамда 21 нафар фуқароларга замонавий касб-ҳунарларни ўрганиши ҳамда табдиркорлик қобилиятларини ривожлантириш имконияти яратилади.