Сурхондарё вилоятидаги хабар юзасидан расмий муносабат

24.05.2021

🌐Ижтимоий тармоқнинг телеграм мессенжерида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовнинг 2021 йил 24 май куни эрталаб соат 07:00 да “ЗООМ” платформаси орқали мутасадди корхона ва ташкилотларни йиғилишга чақирганлиги ҳақида хабар (https://t.me/bankirkundaligi/3346) тарқалди.

🔰Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ҳолат ўрганилганида, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов томонидан ушбу хабарнома расман тасдиқланмаганлиги ва техник хатолик туфайли соат 09:00 да ўтказилиши лозим бўлган мажлис вақти 07:00 га деб кўрсатилганлиги аниқланди.

Мажлис вақти жорий йилнинг 24 май куни соат 09:00 да этиб қайта имзоланган хабарнома мутасадди корхона ва ташкилотларга етказилди.

❗️Вилоят ҳокимлигининг масъуллари ушбу техник хатолик қайта такрорланмаслиги тўғрисида расман огоҳлантирилди.